ТЕСТ: “ШАХСДАГИ АСОСИЙ ЭҲТИЁЖЛАРДАН ҚОНИҚҚАНЛИК ДАРАЖАСИНИ ЎРГАНИШ”
Йўриқнома: қуйида 15 та жумлаларни бир-бирига қиёслаб, жуфт-жуфт қилиб баҳоланг. М.: аввал биринчи қаторни иккинчи билан, учинчи билан ва ҳоказо, кейин иккинчи қаторни учинчи, тўртинчи ва шу тарзда охиригача. Катакчаларга баҳони ёзишда қайси ўриндаги маъқул бўлса, ўша сонни катакка ёзинг. М.: агар биринчи қатор aилан иккинчи қаторои таққослаганда, иккинчи маъқул бўлса, демак, “1” сонининг тагидаги катакчага “2” сонини ёзасиз. Танлаш пайтида ичингизда “Мен хоҳлаган бўлардим” деб туриб баҳоланг.
- Обру-эътиборга сазовор бўлишни.
- Одамлар билан илиқ, самимий муносабатларда бўлишни.
- Ўзимнинг келажагимни таъминлаш.
- Ҳаёт учун етарли маблағга эга бўлиш.
- Яхши суҳбатдошларга эга бўлиш.
- Ўз мавқеимни мустаҳкамлаш.
- Ўз куч ва қобилиятларимни кучайтириш, ривожлантириш.
- Моддий жиҳатдан бекаму-куст бўлишни таъминлаш.
- Маҳорат ва билимдонликни ошириш.
- Нохуш ҳодисалардан йироқ бўлиш.
- Янгилик ва кашфиётларга интилиш.
- Ўзгаларга таъсир кўрсатувчи нуфузга эга бўлиш.
- Яхши нарсаларни харид қилиш.
- Бутун куч-маҳоратни талаб қилувчи иш билан шуғулланиш.
- Бировларнинг мени доимо тушунишларига эришиш.
Жавоблар варақаси:
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
Тест калити:
а) Ишни тугатгач, ҳар бир танловимизга тўғри келган баллар миқдорини ҳисоблаб чиқдик.
5 та энг кўп бал олган жумлани танлаб олиб, уларни иерархик тарзда жойлаштирдик. Булар шахсдаги ассосий эҳтиёжлар саналади.
б) Шу 5 та эҳтиёжнинг қондирилиш даражаси аниқлаш учун ҳар бирининг балини қуйидаги жадвалда келтирилган 5 та секциядаги бўйича ҳисобланг:
Параметрларнинг А.Маслоу эҳтиёжлар иерархияси
бўйича жамланмаси
1. | Моддий эҳтиёжлар: | 4 | 8 | 13 |
2. | Хавфсизлик эҳтиёжлари: | 3 | 6 | 10 |
3. | Ижтимоий (шахслараро) эҳтиёжлар: | 2 | 5 | 15 |
4. | Тан олиниш эҳтиёжи: | 1 | 9 | 12 |
5. | Ўзини кўрсатиш, рўёбга чиқариш эҳтиёжи: | 7 | 11 | 14 |
Натижа:
Ҳар бир секцияда тўпланган балларни аниқлаб, уларни пастдаги графикнинг вертикал ўқига жойлаштиринг. Ҳар бир балнинг нўқтаси бўйича умумий натижалар графигини чиқаринг, уларнинг ўша 5 та эҳтиёжлар қондирилишининг зоналарига нисбати бўйича хулоса чиқаринг.
Эҳтиёжларнинг қониққанлик даражаси.