ТЕСТ: “ХАРАКТЕР ТИПИНИ АНИҚЛАШ” (К.Юнг)
Қуйида машҳур олим К.Юнгнинг характер типини аниқлаш методикасини келтирдик. Берилган саволларга жавоб вариантларидан бирини танлаш керак.
1. Қайси бири сиз учун муҳимроқ?
а) кичиккина дўстлар давраси; б) кўпгина ўртоқлар давраси.
2. Қандай китоблар сизга кўпроқ ёқади?
а) қизиқарли сюжетли; б) одамлар руҳий кечинмалари акс эттирилган.
3. Ишда нимага кўпрок йўл қўйишингиз мумкин?
а) кечикиш; б) хатоликлар.
4. Агар ёмон иш қилиб қўйсангиз:
а) жуда қайғурасиз; б) унчалик қайғурмайсиз.
5. Одамлар билан қандай чиқишасиз?
а) жуда тез ва осон; б) секин, эҳтиёткорлик билан.
6. Ўзингизни аразкаш деб ҳисоблайсизми?
а) ҳа; б) йўқ.
7. Чин дилдан кулишга мойилмисиз?
а) ҳа; б) йўқ.
8. Сиз қандайсиз?
а) камгап; б) сергап.
9. Сиз очиқмисиз ёки ҳисларингизни бировлардан яширасизми?
а) очиқман; б) яшираман.
10. Ўз ҳис-кечинмаларингизни таҳлил қилишни ёқтирасизми?
а) ҳа; б) йўқ.
11. Кўпчилик даврасида бўлганда, Сиз :
а) тинмай гапирасиз; б) бошқаларни тинглайсиз.
12. Тез-тез ўзингиздан норози бўлиб турасизми?
а) ҳа; б) йўқ.
13. Бирор нималарни ташкил қилишни ёқтирасизми?
а) ҳа; б) йўқ.
14. Сирларингиз ёзилган кундалик тутишни хоҳлармидингиз?
а) ҳа; б) йўқ.
15. Бирор нарсанинг қароридан уни бажаришга тез ўтасизми?
а) ҳа; б) йўқ.
16. Кайфиятингизни тез ўзгартира оласизми?
а) ҳа; б) йўқ.
17. Ўзгаларни ишонтириб, уларга ўз фикрингизни ўтказишни яхши кўрасизми?
а) ҳа; б) йўқ.
18. Сизнинг ҳаракатларингиз:
а) тез; б) секин.
19. Сиз бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳодисалардан ташвишланасиз?
а) тез-тез; б) баъзан.
20. Қийин ҳолатларда Сиз:
а) ёрдам сўрашга шошиласиз; б) ҳеч кимга мурожаат қилмайсиз.
Методиканинг калити:
Жавоблар ичидаги қуйидагилар Сиздаги экстроверсияни кўрсатади: 1б, 2а, 3б, 5а, 6б, 7а, 8б, 9а, 10б, 11а, 12б, 13а, 14б, 15а, 16а, 17а, 18а, 19б, 20а. Мос келган жавоблар сонини 5 га кўпайтиринг.
0 – 35 баллар – интроверсия;
36 – 65 баллар – амбиверсия;
66 – 100 баллар – экстраверсия.