ТЕСТ: “Фикрловчи-Эмоционал”
10 балл шкаласи бўйича қуйидаги саволларга жавоб беринг. Қатъий «йўқ» жавобига 0 балл, қатъий «ҳа» жавоби учун 10 балл, ўзингизнинг кайфиятингизга қараб 1балдан 9 балгача баҳолашингиз мумкин.
Саволлар:
- Менда яхши кайфият устун бўлади.
- Мен бир неча йил аввал ўқиганларимни эслайман.
- Мусиқани бир неча марта тинглаб, уни тўғри қайтара оламан.
- Мен бирор ҳикояни тинглаётганимда уни образларда кўз олдимга келтира оламан.
- Суҳбатларда эмоцияларга берилиш фақат ҳалақит беради, деб ўйлайман.
- Менга алгебра, ҳисоб-китоб қийинчиликни юзага келтиради.
- Нотаниш одамларни мен тезда эслаб қоламан.
- Танишлар орасида мен биринчи бўлиб суҳбатни бошлаб бераман.
- Кимларнингдир ғояларини муҳокама қилинаётганда, мен далилларни талаб қиламан.
- Менда ёмон кайфият устун бўлади.
Саволларга жавобларни ҳисобланг:
I. Фикрловчи тоифа (миянинг чап ярим шарлари) – 1,2,5,8,9.
II. Интуитив, эмоционал тоифа, (миянинг ўнг ярим шарлари) – 3,4,6,7,10
Агар I миянинг чап ярим шарлари бўйича тўпланган баллар 5 балдан ортиқ равишда II дан кўп бўлса, сизда мантиқий фикрлаш устун бўлади.
Агар II (миянинг ўнг ярим шарлари) бўйича тўпланган балл кўп бўлса, сизда интуиция, эмоция, бадиийлик устун бўлади.