ТЕСТ: “СИЗ БИЛАН МУОМАЛАДА БЎЛИШ ЁҚИМЛИМИ?”

Қуйида келтирилган 11 та саволга “ҳа” ёки “йўқ” жавобидан бирини    танланг.

1. Сиз гапиришгага нисбатан тинглашни ёқтирасизми?

2. Сиз ўзингиз танимаган нотаниш одам билан ҳам суҳбатлашиш учун мавзу топа оласизми?

3. Сиз доимо ўз суҳбатдошингизни диққат билан тинглай оласизми?

4. Сиз ўзга кишиларга маслаҳатлар беришни ёқтирасизми?

5. Суҳбат мавзуси Сиз учун қизиқарсиз бўлса, у ҳолда буни суҳбатдошингизга ошкора қиласизми?

6. Агар суҳбатдошингиз Сизни тингламаётган бўлса, жаҳлингиз чиқадими?

7. Сизда ҳар қандай масала бўйича ўз фикрингиз борми?

8. Суҳбат мавзуси Сиз учун нотаниш бўлса, унда суҳбатни давом эттира оласизми?

9. Сиз ҳамманинг нигоҳида, диққат марказида бўлишни ёқтирасизми?

10. Сиз етарли даражада билимга эга бўлган, энг камида учта предмет асосини эгаллаганмисиз?

11. Сиз ўзингизни дилкаш инсон ёки яхши нотиқ деб ҳисоблайсизми?

Тест калити:

 “Ҳа”:   1,2,3,6,7,58,9,10,11;    “Йўқ”:     4,5

Натижалар талқини:

0 : 3 баллар – Сиз билан муомалага киришиш ниҳоятда қийин, ёқимли эмас, ҳатто баъзида бу жараён оғир кечади. Шунинг учун гоҳида одамлар Сиздан иложи борича узоқроқ юришга ҳаракат қиладилар. Айрим саволлар пайдо бўлса ҳам Сиздан ёрдам сўрамайдилар. Сиз одамлар билан муомала қилишни билмайсиз. Сиздан бирор сўз эшитиш қийин кечадиган индамассиз, ёки шу даражада гап сотишни яхши кўрасизки, ҳамма сизни четлаб ўтишга ҳаракат қилади. Нима бўлганда ҳам, сиз билан суҳбатлашиш ҳамма вақт  ёқимли бўлавермайди, гоҳида эса жуда оғир. Бу ҳақида ўйлаб кўришингиз керак.

4 : 9 баллар – Сиз хушмуомала, ҳушёр ва ёқимли суҳбатдошсиз, унчалик гапдон эмассиз-у, аммо ҳар доим эътиборли ва ёқимтой суҳбатдошсиз. Лекин кайфиятингиз ёмон бўлган пайтларда ўз руҳий холатингизни бошқара олмайсиз. Бу эса ўз навбатида паришонхотирликни келтириб чиқаради. Бундай дақиқаларда атрофингиздагиларни ўз шахсингизга нисбатан алоҳида эътибор талаб этмайсиз.

10:11баллар – Сиз жуда ёқимли суҳбатдошсиз, зийраксиз. Суҳбатдошингизнинг кайфиятидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда муомалани ташкил эта оласиз. Шунинг учун дўстларингиз сизсиз давра қуролмайди. Аммо уни жуда хам ошириб юборманг. Аммо битта маслаҳат: Ўзингиздаги самимийликни йўқотмасликка ҳаракат қилинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

− 5 = 4

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!