ТЕСТ: “ИРОДАНГИЗ ҚАЙ ДАРАЖАДА?”
Ирода – инсоннинг ўз фаолияти, ҳатти-харакатларини ва хулқ-атворини онгли ҳолда бошқаришидир.
Қуйида ирода кучини аниқлайдиган Р.С.Немов томонидан ишлаб чиқилган методикани эьтиборингизга ҳавола қиламиз.
Кўрсатма: Тест 20 та саволдан иборат. Ҳар бир саволга бир қанча жавоблар кўрсатилган.
1. Сиз ўз хулқ-атворингизнинг атрофдаги одамларга қандай таьсир кўрсатаётганлиги ҳақида тез-тез бош қотириб турасизми?
А) жуда кам;
Б) кам;
В) тез-тез;
С) жуда тез-тез.
2.Сизда ўзингиз ишонмасангизда, ўзгаларга қасдлашиб, қайсарлик билан бирор нарсани тасдиқлаб турадиган ҳолат бўлиб турадими ?
А) ҳа
Б) йўқ
3. Сиз қуйида келтирилаётган сифатлардан одамларда кўпроқ қайси бирини қадрлайсиз?
А) қатъиятни;
Б) кенг фикрлашни;
В) ўзини кўрсата олишни.
4. Сизда ўтакетган расмиятчиликка мойиллик борми?
А) ҳа;
Б) йўқ.
5. Ҳаётингизда содир бўладиган кўнгилсизликларни тез унутиб юбора оласизми ?
А) ҳа;
Б) йўқ.
6. Ўз хулқ–атворингизни таҳлил қилишни ёқтирасизми ?
А) ҳа;
Б) йўқ.
7. Сизга яхши таниш бўлган одамлар орасида туриб, Сиз:
А) шу даврада амал қилинадиган одоб-аҳлоқ қоидаларини сақлашга харакат қиласиз;
Б) ўзингизни сақлашга интиласиз.
8. Қийин вазифани бажаришга киришишдан олдин сизни
кутаётган муаммолар ҳақида ўйлашга ҳаракат қиласизми?
А) ҳа;
Б) йўқ.
9. Қуйидаги ҳусусиятлардан қайси бири сизга кўпроқ тўғри келади?
А) хаёлпараст;
Б) кўнгли очиқ.
В) ишда қатъиятли;
Г) пухта, саранжом –саришта;
Д) фалсафа ўқишни яхши кўради;
Е) ҳовлиқма.
10. У ёки бу масалани муҳокама қилганда Сиз:
А) кўпчиликнинг фикридан фарқ қилсада, ҳар доим ўз нуқтаи назарингизни айтасиз;
Б) шундай вазиятда яхшиси жим туришга ва ўз фикрингизни айтмасликка харакат қиласиз;
В) ташқи томонлама кўпчиликни қўлласангиз-да, ичингизда ўз фикрингизда қоласиз;
Г) ўз шахсий фикрингиздан воз кечиб, ўзгаларнинг фикрини қабул қиласиз.
11. Сизда, раҳбарингизнинг кутилмагандан йўқлаши қандай ҳиссиётни юзага келтиради?
А) ғашим келади;
Б) хавотирланаман;
В) ташвишланаман;
Г) ҳеч қандай ҳиссиёт чақирмайди.
12.Мунозара қизиб кетган ҳолатда сизнинг суҳбатдошингиз шахсингизга тегадиган гаплар билан ҳақорат қилса, Сиз:
А) шундай жавоб берасиз;
Б) бунга эътибор бермайсиз;
В) намойишкорона ҳақорат қиласиз;
Г) тинчланиш учун у билан суҳбатни тўхтатар эдингиз.
13. Агар сизнинг қилган ишингизни яроқсиз деб топишсалар, унда Сиз:
А) афсусланасиз;
Б) уялиб кетасиз;
В) ғазабингиз келади.
14. Сиз тўсатдан ноқулай аҳволда қолсангиз, бунда биринчи навбатда кимни айблайсиз?
А) ўз-ўзимни;
Б) тақдирни, омадсизлигимни;
В) ўзгаларни.
15. Атрофингиздаги одамлар сизнинг билим ва қобилиятларингизни қадрига етишмаётгандай туюлмаяптими?
А) ҳа
Б) йўқ.
16. Дўстларингиз ёки ҳамкасбларингиз сизни мазаҳ қилишса, устингиздан кулишса, унда Сиз:
А) улардан жаҳлингиз чиқади;
Б) улардан узоқлашишга ҳаракат қиласиз;
В) ўзингиз уларга қўшилиб ўзингизнинг устингиздан куласиз;
Г) эьтибор қилмагандай кўринсангизда, ичингизда ғазабланасиз.
17. Сиз шошиб турганингизда одатда қўядиган жойингиздан нарсани топа олмасангиз унда. . .
А) жимгина ўша нарсани излашга тушасиз;
Б) бошқаларни тартибсизликда айблаган ҳолда излай бошлайсиз;
В) керакли нарсани уйда қолдириб, чиқиб кетасиз.
18. Сизни одатда дарғазаб қилади. . .
А) олдига зудлик билан кириш зарур бўлган қандайдир раҳбарнинг қабулхонасидаги узун навбат;
Б) жамоат транспортидаги ур-йиқит;
В) бир масала юзасидан битта жойга бир неча марта қатнаш зарурияти.
19. Ким биландир мунозарани тугатгандан сўнг ҳам ўз нуқтаи- назарингизни ҳимоя қиладиган янги исботларни фикран ўйлаб бошлайсизми?
А) ҳа;
Б) йўқ.
20. Бирорта қийин ишни бажаришда ёрдамчи олишингизга тўғри келиб қолса, сиз қуйидагилардан қайси бирини танлайсиз?
А) ижрочи, аммо ташаббускор бўлмаган одамни;
Б) ўз ишини биладиган, аммо талашиб – тортишадиган ва қайсар одамни;
В) иқтидорли, бироқ дангаса одамни.
14 ва ундан кам балл – Бундай кишиларнинг иродаси кучсиз бўлади.
15-25 баллгача – Кучли иродали ва мулоҳазали киши эканлигидан далолат.
26-38 баллар – Иродаси ўта кучли, ўзига бино қўйган киши.
38дан юқорибалл – Ироодаси кучли, характери рисоладагидек, бироқ ўзини тўғри баҳолай олмайдиган киши.