ТЕСТ: “ИНСОН ХАРАКТЕРИ”

Психолог учун одамнинг қай тарзда овқатланиши ҳам катта аҳамиятга эга:

         – ўқиётган пайтда овқатланиш – бу одам жуда оқил, бир нечта ишни бир вақтда қилади;

         – юриб кетаётганда овқатланиш – одамнинг тартибсиз ва ўз вақтини ёмон режалаштиришидан далолат беради;

         – тез овқатланиш – ҳаётда тезликни яхши кўради, ҳамма ишни дарров тамомлаб бошқаларини бошлашга интилади;

         – секин ейиш – ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан ва майда қувончлардан ҳам роҳатланиб қолишга интилади;

         – режим бўйича овқатланиш – жуда тартибли, ўз вақтини тежашга ҳаракат қилади.

Психологлар одамнинг бармоқларидан ҳам унинг характерини билиш воситасида фойдаланадилар:

         – узун ва нозик бармоқлар. Улар нозик ишларни яхши кўради ва жуда ҳам таъсирчан;

         – калта ва семиз бармоқлар. Жуда интилувчан ва руҳан кучли одам, ҳиссиётлардан кўра ўз ақли ва кучига ишонади.

         Олқишлаш тарзи ҳам психологларни бефарқ қолдирмайди:

         – агар олқишлаш жараёнида чап қўл юқорида бўлса, у одам кўпроқ ички туйғуларга қараб иш кўради.

-агар ўнг қўл юқорида бўлса, унда бу одам ўз мантиқига асосланиб иш кўради; 

         – агар шовқин солиб кафтини бир-бирига қаттиқ урса, у одам очиқ ва тўғридан-тўғри одам. Агар бир нима ёқмаса кўп шовқин қилади, агарда бир нима ёқса унда ҳам шовқин қилади. Лекин бу сафар у ҳеч иккиланмасдан ўзига ёққанлигини айтади қўяди; 

– бармоқларини кафтига уриш. Уятчанг, ўзига ишонмайдиган одам, бошқаларнинг фикрини эшитиб, фикрлари ўзгариб нима қилишини билмай қолади. Ўзининг жим туришидан уялади.

         Психологлар инобатга оладиган  яна бир нарса бу қўл сиқиш услубидир:

– узоқ қўл сиқишиш. Лидерлик учун яширин курашни билдиради. Охирги қўлини тортган одам ғолиб ҳисобланади;

– зўрға, ёқар-ёқмас қўл сиқишиш. Бу классик қурбон турига киради. Унинг энг кучли ҳисобланган ва қўлидан келадиган иши – бу кучсиз ва қарорсиз бўлишдир;

– қўл сиқишаётганлардан бири дарров қўлини тортиб олса, у шубҳалидир. Агар унга жуда ҳам дўстона муносабатда бўлсанг, у ўзидан нима хоҳлашаётганини билишга интилади ва эҳтиёткорлик чораларини кўради;

– қўл сиқишишдан қочса, уятчанг, ёпиқ, тушунмовчиликлардан қочади;

– қўлга дарров ва қаттиқ ёпишиш. Ғалабага интилади, бунинг учун ҳамма воситаларни ишга солади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 2 = 4

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!