ТЕСТ:  “ДЎСТ ТОПИШ ОСОНМИ?” тести.

Қуйида келтирилган  саволларга  жавоб беринг.

  1. Сизга дўстингиз қачондир панд берганми?
  2. Сиз ўзингизни одамларни яхши биладиган киши деб ҳисоблайсизми?
  3. Сиз саёҳатларга бажонидил чиқасизми?
  4. Сиз кўпчиликни (кўпчилик даврасида бўлишни) ёқтирасизми?
  5. Сиз ўз махаллангиз, кўчангиз, “дом”ингизда яшайдиганларнинг ҳаммасини танийсизми?
  6. Ҳайвонлар – одамларларнинг энг яхши дўстларидир.
  7. Бошингизга тушкунлик тушганда сени хатто дўстинг ҳам ташлаб кетади.
  8. Дўстликдан фойда йўқ.
  9. Дўстлардан кўп нарсани талаб қилиш керак эмас.
  10. Дўстлар қанча кўп бўлса шунча яхши.

Маълумотларни қайта ишлаш учун бу тест калити қуйидагича:

1,3,6,7,8,10 – “йўқ” бўлиши,

2,4,5,9 – саволларига жавоб “ҳа”  бўлиши лозим.

Ҳар бир мос келган жавоб учун 10 баллдан баҳо берилади. Натижада  тўпланган баллар воситасида уч тоифа ажралиш кўринади: 30 баллгача; 31-60 баллар ва 61 дан кўп.

I-тоифа 30  баллгача – бу шахс учун дўст орттириш анча қийинчилик билан бўлади. Бу шахс бошқа одамларга ишониши кераклиги тавсия этилади.

II-тоифа – 31-60 баллар – бу шахс бошқаларни яхши билади ва уларнинг  дўстлигини яхши билади ва уларнинг дўстлигини қозона олади. Бу кишининг дўстлари бор, уларга ишонади ва уларга ҳеч қачон панд бермайди. Ҳаётда омади келмаса ҳам, бундан хафа бўлмайди, чунки бебаҳо дўстлари бор.

III-тоифа – дўстларни топиш бу шахс учун муаммо эмас. Бу кишининг дўстлари шунчалик кўпки, санаб саноғига етиш мушкул. Бу шахс уларни осонгина топа олади, лекин эҳтимолларга кўра, уларга осонгина хиёнат қилиб, тезда йўқотиш мумкин. Шунинг учун бу одам дўстликка жиддий ёндашиши талаб этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

− 1 = 1

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!