ТЕСТ: “ДИФФЕРЕНЦИАЛ – ДИАГНОСТИК СЎРОВНОМА”(ДДС, Е.А.Климов методикаси)
Кўрсатма: Фараз қилайлик тегишли таълимни олганингиздан сўнг, Сиз ҳар қандай ишни бажара оладиган бўласиз. Агар Сизга таклиф қилинган икки имкониятдан фақат бирини (улардан бири ёки иккаласининг ҳам сизга ёқиши ёки ёқмаслигидан қатъий назар) танлашингизга тўғри келгундек бўлса, унда Сиз қайси бирини маъқул кўрган бўлардингиз?
“Мен маъқул кўраман”.
1а | Ҳайвонларга қараш (уларни боқиш, парвариш қилиш). | ёки 1б | машина ва ускуналарга қараш |
2а | Бемор кишиларга ёрдам бериш, уларни даволаш | ёки 2б | жадвал, чизма ва ҳисоблаш машиналари учун дастурлар тузиш |
3а | Китоб безаклари, бадиий откриткалар, расм ва плакатлар сифатини назорат қилиш | ёки 3б | ўсимликлар ҳолати ва ривожини кузатиш, парвариш қилиш |
4а | материалларни қайта ишлаш(ёғоч,газлама, металл, пластмасса ва бошқалар) | ёки 4б | товарларни ҳаридорга етказиш (реклама қилиш, сотиш) |
5а | Илмий – оммабоп китоб, мақолаларни муҳокама қилиш | ёки 5б | бадиий асар (пьеса, концертлар)ни муҳокама қилиш |
6а | Бирон-бир кичик ҳайвонни боқиш, парвариш қилиш | ёки 6б | Малакаларни орттириш борасида ўртоқлар, кичик ёшлиларни машқ қилдириш |
7а | расм ва тасвирлардан нусхалар кўчириш(ёки мусиқа асбобларини тузатиш) | ёки 7б | Юк кўтарувчи воситани (кран, трактор, тепловоз) бошқариш |
8а | одамларга керакли маълумотларни бериш, тушунтириш (маълумотлар бюросида, саёхатларда) | ёки 8б | кўргазма, пештахталарни безашда (пьеса ёки концертлар тайёрлашда) иштирок этиш |
9а | буюмлар, нарсалар, маҳсулотларни (кийим, техника) уй-жойларни таъмирлаш, тузатиш | ёки 9б | матнлар, жадваллар, расмлардаги хатоларни қидириб топиш ва тўғрилаш |
10а | ҳайвонларни даволаш | ёки 10б | ҳисоб-китоб ишларини бажариш |
11а | ўсимликларнинг янги навларини яратиш | ёки 11б | саноат маҳсулотларининг янги турларини лойиҳалаш, яратиш |
12а | одамлар ўртасидаги низо, жанжалларни ҳал қилиш (уларни ишонтириш, тушунтириш, рағбатлантириш) | ёки 12б | чизмалар, расмлар ва жадвалларни таҳлил қилиш (текшириш, аниқлаш, тўғрилаш) |
13а | Бадиий ҳаваскорлик тўгараги ишида қатнашиш, кузатиш, ўрганиш | ёки 13б | микроблар ҳаётини кузатиш ва ўрганиш |
14а | Тиббиёт асбоб- ускуналарига ҳизмат кўрсатиш | ёки 14б | одамларга тиббий ёрдам кўрсатиш |
15а | кузатилаётган ҳодисалар, вокеалар тўғрисида тафсилотлар ёзиш | ёки 15б | воқеаларни бадиий ифодалаш |
16а | касалхонада лаборатория анализларини ўтказиш | ёки 16б | касалларни қабул қилиш, улар билан суҳбатлашиш, ташҳис қўйиш |
17а | Хона деворларини ва деталлар сиртини бўяш ва безаш, расмлар солиш | ёки 17б | биноларни монтаж қилиш, машина ҳамда ускуналарни йиғиш |
18а | тенгқурлар ёки кичик ёшдаги болалар билан саёҳатлар уюштириш | ёки 18б | саҳнада ўйнаш, концертларда иштирок этиш |
19а | Чизмаларга қараб машиналарни, кийимларни тайёрлаш, уйлар қуриш | ёки 19б | Чизмачилик билан шуғулланиш, хариталардан нусхалар кўчириш |
20а | Ўсимликлар касалликлари, боғ- ўрмон ҳашоратларига қарши курашиш | ёки 20б | клавишли машиналарда ишлаш (ёзув машинкаси, телетайп, терув машинаси) |
ДДС нинг жавоб варақаси.
О-Тт | О-Та | О-О | О-Бс | О-Бо |
1а | 1б | 2а | 2б | 3а |
3б | 4а | 4б | 5а | 5б |
6а | 6б | 7а | ||
7б | 8а | 8б | ||
9а | 9б | |||
10а | 10б | |||
11а | 11б | 12а | 12б | 13а |
13б | 14а | 14б | 15а | 15б |
16а | 16б | 17а | ||
17б | 18а | 18б | ||
19а | 19б | |||
20а | 20б |
Иштирокчиларга жавоб варақаси тарқатилади ва улар ўз жавобларини тегишли рақам ва ҳарфни доира ичига олиш билан белгилайдилар. Шу жавоб варақаси ўз навбатида калит вазифасини ҳам бажаради. ДДС саволлари шундай тартибда гуруҳланганки, уларга берилган жавоблар фаолиятнинг турли соҳаларини фарқлаш имконини беради. Бу ўринда касб турлари шартли равишда қуйидагича қисқартириб олинган:
1 устунда “ Одам -табиат”- О-Тт;
2 устунда “ Одам -техника” – О-Та;
3 устунда “Одам- одам”- О-О;
4 устунда “Одам-белгилар системаси”- О-Бс;
5 устунда “Одам- Бадиий образ”- О-Бо.
У ёки бу устунда ижобий, яъни калитга мос келган жавобларнинг кўп бўлиши шахснинг шу касбга мойиллигини билдиради.