ТЕСТ:“ИШИНГИЗНИ РИСОЛАДАГИДАЙ УДДАЛАЙ ОЛАСИЗМИ?”
Қуйида келтирилган саволларга жавоб танланг.
- Нотаниш кишиларга муносабатингиз…
- ҳурмат билан қарайман;
- бефарқман;
- ёқтирмайман.
- Иш юзасидан учрашув белгилаб қўйган бўлсангиз-у фарзандингиз шамоллаб қолса…
- касаллик варақасини очтириб, учрашувни қолдираман;
- учрашув вақтида боламни қўшнига қолдираман;
- боламни озгина фурсатга ёлғиз қолдираман.
- Катта пулни сарфлашнинг энг маъқул йўли…
- чиройли буюмларни харид қилиш;
- банка жамғармага қўйиш;
- акциялар сотиб олиш.
- Танлашга тўғри келиб қолганда мен…
- кўзимни шартта юмиб, таваккал қиламан;
- яқинларим, дўстларим билан маслаҳатлашаман;
- танлаш ҳуқуқини дўсту яқинларимга ҳавола этаман.
- Менга ёқадиган иш…
- узоқ бош қотирмайдиган бўлиши керак;
- қийин вазиятларга тушиб қолиш ҳолати кам бўлгани;
- узоқ ўйлаб кейин бир тўхтамга келинадиган ишлар.
- Менга бақиришса…
- мен ҳам бақираман;
- ўзимни босишга ҳаракат қиламан;
- хушмуомалалигимча қоламан.
- Агар имкони бўлганда эди, мен…
- ўз шахсий ишларим билан шуғулланган бўлардим;
- жамоатчилик ишлари билан машғул бўлардим;
- фаол ташкилотчилик ишини топган бўлардим.
- Агар қизиқ ва даромадли ишни танлашга тўғри келса, мен…
- қизиқ ишни танлаган бўлардим;
- даромадли ишни танлардим;
- даромадлисини қизиқроқ иш сифатида қабул қилардим.
- Агар нима қилишни билмай қолсам…
- жавоб топиш учун зарур адабиётларни қидираман;
- яқинларим, дўстларим билан маслаҳатлашаман;
- кайфиятга қараб иш тутаман.
- Ҳал этиб бўлмайдиган вазиятлар
- бўлмайди, деб ҳисоблайман;
- улардан қўрқиш керак эмас, деб ҳисоблайман;
- одамларга дастлаб шундай туюлади, аслида ҳар қандай ҳолатдан чиқиб кетса бўлади, деб ҳисоблайман.
Тест калити:
№ | a | b | C | № | a | b | c |
1 | 3 | 5 | 0 | 6 | 1 | 5 | 0 |
2 | 1 | 5 | 0 | 7 | 2 | 0 | 5 |
3 | 2 | 4 | 0 | 8 | 2 | 0 | 4 |
4 | 2 | 5 | 0 | 9 | 5 | 1 | 2 |
5 | 1 | 2 | 0 | 10 | 0 | 1 | 5 |
Натижалар талқини:
3 дан 18 баллгача – Ўзингизни оила, фарзандлар тарбиясига кўпроқ бағишламоқчилигингиз чакки эмас. Сиз, ҳозир топилиши қийин бўлган ўта ноёб хислат соҳибисиз. Уйим – жойим, оилам дейдиган кишилар ҳозир нақ анқонинг уруғи. Айнан оила даврасида ўзингизни эркин тутасиз.
19 дан 34 баллгача – Бирорта касбда муқим тўхтай олмайдиганлар кишилардансиз. Тадбиркорликда ўзингизни синаб кўринг. Чиққан балларингиздан шуниси маълумки, Сизга ички ташкилотчилик кўпроқ тўғри келади. Омадни қўлдан берманг.
35 дан 37 баллгача – Тадбиркорлик, ишни ташкил этиш, келишувлар олиб бориш ва ҳамкорлар қидириш, айнан сиз учун! Анна шу соҳаларда эришган ютуқларингиздан кўпроқ қониқиш оласиз. Омад ўзи сиз томон талпинмоқда.