Омад кимга кулиб боқади?
Ҳаётингизда ҳеч бўлмаганда бирон марта “Нега сираям омадим келмайди-я?” деб ўйлаганмисиз? Дарҳақиқат, нега баъзи бировларга доим омад кулиб боқадию, бошқаларни эса доим четлаб ўтаверади?
Олимларнинг кузатишича, омадли одамлар ўртача 3-5 % ни ташкил этади, деган хулосага келганлар. Омад-бу бизнинг истагимиз, фаоллигимиз, мақсадга эришиш йўлидаги собит қадамлилигимиздир. Мўъжиза уни кутадиган одамларда содир бўлади. Омад фақат унга ишонадиганларга кулиб боқади.
Омадли инсон ўзи ким?
1. У омади келишига 100 % ишонади. Унинг севимли ибораси “Менинг омадим келади”, “Қойил, бу омаднинг келишини қара-я!” кабилардан иборат.
2. У “Омадсизлик”, ёки “Иши юришмаслик” каби сўзларни умуман билмайди.
3. У миттигина ютуқлардан ҳам боши осмонга етгудек қувонади ва бошқалар табиий деб тушунадиган нарсани омад деб қабул қилади.
4. Ўтмишдаги хатоларини тақдир сабоғи деб билади ва ҳаётида улар юз берганидан нолимайди.
5. Унинг фикрича, бизнинг ҳаётимиз-ўйиндир. Нима бўпти, ахир ўйин фақат омаддан иборат бўлиб, омадсизликдан асар ҳам бўлиши мумкин эмасми?
6. Ўз хатоларининг кулгили томонларини кўра олади ва уларни латифа сифат қилиб айта олади.
Кийимга қараб кутиб олишади.
Биринчи қадам омадингиз рангини билиб олишдир. Кўзингизни юмиб олинг ва “Омад” сўзини айтганда намоён бўладиган рангни тасаввур қилинг. Эҳтимол, болалигингизда яшил кўйлак кийганда ўзингизни қирол ёки қиролича деб тасаввур қилгандирсиз?… Ҳар бир одам омадининг ранги бўлади, уни фақат топиб (кийиб) олиш лозим.
Эсингиздами, мактабда ўқиб юрганингизда, ўзингизга маъқул бўлган кийимни кийиб имтиҳонга кирганингизда доим “Аъло” баҳо олар эдингиз. Эҳтимол, шунга ўхшаш сеҳрли нарса ҳали ҳам жавонингизда бордир. У русумдан қолган бўлса, дўкондан худди шундай рангли ва шунга ўхшаш ёқимли бошқа кўйлак сотиб олинг. Омад бунақанги “соҳталикка” ҳам лаққа тушиб келаверади. Омадингиз рангини топиб олинг!!!
Мусиқий салом.
Энди омадингиз қандай жаранглашини аниқлаймиз. Қайси мусиқа кайфиятингизни кўтаришини, уни эшитганингизда ўзингизни бахтли ҳис этганингизни эсланг. Шу мусиқани телефонингизга ёздириб олинг, шу мусиқа ёзилган кассетани сотиб олинг ёки бирон иш қилаётганингизда (масалан, чўмилаётганингизда) уни ўзингиз ҳиргойи қилинг ва шунга одатланинг. Кунига ҳеч бўлмаганда бир марта шу мусиқани тингласангиз, ўтмишдаги омад келажакка ўтаверади.
Алвон атиргул иси.
Ҳидлар билан ҳам шундай иш олиб борамиз. Сиз қувончли ҳабар эшитганингизда гулдонингизда қандай гулга қараб завқ олгансиз? Муҳаббатингизни учратганингизда қандай атиргулдан фойдалангандингиз? Ўз омадингизнинг ҳидини аниқлаб, у билан ҳаётингизни тўлдиришга ҳаракат қилинг. Ўша атирдан рўмолчангизга ҳам сачратиб қўйишни унутманг. Ҳаётингизга омад олиб кирган ўша гуллардан сотиб олиб, ўзингизга совға қилишга уялманг.
Омад кимни севади?
Омад энг меҳнаткаш инсонларни севади. Бахтли ранг, мусиқа, ҳид ва таъмдан сеҳрли мозаика яратиш учун эса анчагина тер тўкишга тўғри келади. Ниҳоят ўтмишдаги бахтли онларни эслатувчи нарсалар билан ўзингизни ўраб олганингизда эса бахт қуши бошингизга келиб қўнади.
Омаднинг маслаҳати
Омад сизга кулиб боқиши учун атрофингиздан ўзингиз “омадли” деб ҳисоблайдиган одамни топинг ва унга “илашиб” олинг. У қандай юриши, ўзини тутиши, гапириши, кулишига разм солинг, унга тақлид қилишга ҳаракат қилинг. У севиб ҳарид қиладиган буюмлардан сотиб олинг. У билан кўпроқ бирга бўлишга интилинг. Тез орада омад худди занжирли реакция сингари сизга ҳам ўтиб қолганини пайқайсиз (бундан танишингизнинг омади камайиб қолмайди).
Аксинча доим нолиб, минғиллаб юрадиган, ҳамма нарсадан норози бўлаверадиган одамлардан ўзингизни олиб қочинг. Ҳатто уларнинг шикоятини эшита туриб ҳам, уларнинг карма жараёнига илашиб қолишингиз, у эса сизнинг кучингиз ва қувватингизни сўриб олиши мумкин. Бошқаларнинг аччиқ сабоқларининг сизга даҳли йўқ, таваккал қилиш ва ҳаракат қилишдан қўрқманг. Омад фақат жасурларни севади!