НАРСА, ПРЕДМЕТ, ЖОНЗОТЛАР ВА ШАХС ПСИХОЛОГИЯСИ

Ҳаммамиз ҳам яқин келажакада бизни нималар кутиб турганини билишга қизиқамиз. “Нималар билан машғул бўлсак биз учун фойдали бўлади?” Мана шу ҳақда ҳам кўп ўйлаймиз. Агар шу каби саволлар сизни ҳам қизиқтирса, алоҳида қоғоз варақларига аёл, эркак, қуёш, эшик, мушук, уй, панжара, каравот, зинапоя, камон, дарахт, ариқ, ит, бўлут, юрак, елкан, ғилдирак, гулнинг тасвирини чизинг. Ва ичингизда ўзингиз истаган бирор ниятни такрорланг. Сўнг юқоридаги варақлардан бирини қуръа ташлаган каби тортиб олинг. Демак, сиз тортиб олган расм:

         Эркак– яқин келажак сиз учун омадли келади. Ҳар бир бошлаган ишингиз муваффақиятли якунланади. Сизнинг яқин кишиларингиз ҳар қандай қийинчиликларда сизни ёлғизлатиб қўйишмайди.

         Аёл куч-қувватингизни кейинроққа асраб қўйишингизга тўғри келади. Камтарлик ва эҳтиёткорлик каби хислатлар сизнинг орзуларингиз ушалишига ёрдам беради.

         Дарахт табиат қўйнида кўпроқ вақтингизни ўтказиш сизга ҳар томонлама фойда келтиради. Айниқса, атрофдагилар билан муносабатларингиз яхшиланишида табиат ато этган сокинлик сизга қўл келади.

         Қуёш орзуга айб йўқ, дейдилар. Аммо орзуларингиз шу яқин ўртада амалга ошишига умид қилманг. Сабр-тоқат сиз учун муваффақият  калити.

         Мушук – қийин вазиятларга тушиб қолган тақдирингизда ҳам, ўзлигингизни йўқотмасдан, кучлилигингизни намоён этинг. Иродалилик сизга ҳозир жуда керак.

         Уй – яқин орада қўрғонингизни мустаҳкамлаш, унда таъмир ишларини олиб бориш билан шуғулланинг. Оилавий муҳитда сизни муваффақиятлар кутмоқда.

         Панжара қийинчиликлар вақтинчалик эканини кейинчалик ҳис этасиз. Уларни яқин дўстларингиз кўмагида енгиб ўта оласиз.

         Каравот – ҳаётингизда яхши томонга рўй беражак ўзгаришлар сизни қувонтириши табиий. Сюрпризлар кўплигидан бошингиз айланиб қолмаса бўлгани.

         Булут – орзуларингиз рўёбга чиқиши учун ҳаёлнинг ўзи етарли эмаслигини англагандирсиз. Реал ҳаракатлар ҳам қилсангиз ҳаммаси сиз истагандай бўлади.

         Камон – молиявий жиҳатдан ютуқларга эришишингиз кутилмоқда. Ниҳоят, ўзингиз  орзу қилган қимматбаҳо ҳаридларни қилиш имконига эга бўласиз.

         Эшик – турли янгиликларга тайёр бўлиб туришингиз лозим. Иш жойингиз, турар маконингиз алмашиши мумкин. Сиздан талаб қилинадигани-кучлироқ бўлиб, ҳаққонийликка эътибор беришдир.

         Ариқ – орзу қилиб юрганингиз, саёҳатга чиқиш имконига эга бўлишингиз мумкин. Сизни ҳеч бўлмаганда хизмат сафарлари кутмоқда.

         Ит – кўп меҳнат қилишингизга тўғри келади, аммо меҳнатларингиз натижаси сизни жуда хурсанд қилади.

         Юрак – севги бобида улкан ютуқларга эришасиз. Муҳаббат сизни бутунлайин ўз домига тортиб кетади.

         Зинапоялар – шу йилингиз ўртача меъёрда ўтади: омадсиз ҳам эмас, жуда омадли ҳам эмас. Аммо ҳаётингизни бир маромда ушлаб туриш учун ҳам яхшигина меҳнат қилишингизга тўғри келади.

         Елкан – ички сезгингизга ишонинг. У сизни тўғри йўлга бошлайди.

         Ғилдирак – дўстларингиз билан муаммолар туғилиши мумкин. Шунинг учун уларга иложи борича юмшоқроқ муомалада бўлинг.

         Гуломад сиз кутмаган томондан келиши мумкин. Шунинг учун кутмаган ишларингиз амалга ошишига тайёр бўлиб туринг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

− 5 = 1

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!