Г.Гарднер томонидан ишлаб чиқилган “Интеллект типлари” анкетаси билан таништириш орқали уларга психологик услубий ёрдам кўрсатиш имконига эга бўламиз.

Анкетанинг саволномаси

Йўриқнома: ҳурматли текширилувчи сизга тақдим этилаётган  сўровномадаги  мулоҳазаларни диққат билан ўқинг ва улардан хатти-ҳаракатларингиз, хулқ-атворингиз ва қизиқишларингизга мос  келганларини махсус жавоблар варақасида “+” ишораси ёрдамида  (1-жадвал) белгиланг.

  1. Бошқалар  тушунтиришга қийналадиган мавзуларни осон тушунтира оламан.
  2. Мен ҳамма нарсани босқичма босқич бажараман.
  3. Менинг йўналишни яхши ҳис эта оламан.
  4. Мен ашула матнини осон ёдга олиб қоламан.
  5. Мен дўстлар ўртасидаги  мунозараларни ҳал этиш қобилиятига эгаман.
  6. Мен айнан ишни нега бундай бажараётганлигимни яхши тушунаман ва биламан.
  7. Мен предметлар билан моҳирона ишлай оламан.
  8. Мен ўзга кишиларни яхши ўқий оламан, тинглайман.
  9. Менга топишмоқлар, крассвордлар ва мантиқий масалаларни ечиш ёқади.
  10.  Менинг таълим олишим учун жадваллар, графиклар, схемалар тасаввур қилишга асосланган.
  11. Мусиқани тинглаганимда кайфиятим ўзгаради.
  12. Менга жамоа билан ишлаш ва ижтимоий тадбирларда бўлиш ёқади.
  13. Бирор нарсани ўрганиш олдидан  менга нима бор, нима кераклигини тушунишим зарур.
  14. Мен бирор нарсани мустақил бажарганимда яхшироқ ўрганаман.
  15. Менинг луғат бойлигим юқори.
  16. Тушунча ва ҳодисалар ўртасидаги қонуниятларни  кўра оламан.
  17. Мен эсга олган ёки ўйлаган нарсаларимни осон кўриш тасаввурини ҳосил қиламан.
  18. Мураккаб мусиқа асарларини алоҳида мусиқа асбобларида  эшитиб ажарата олман.
  19. Мен атрофдагиларнинг кайфияти ва кечинмаларига нисбатан сезгирман.
  20. Иш ва мулоҳазлаш вақтида ёлғизлик ва тинчликни ёқтираман.
  21. Мен мувозанатни яхши ҳис қиламан, ҳаракатни ёқтираман.
  22. Мен қайд қилиб бориш ва ёзма лавҳаларни бажаришни ёқтираман.
  23. Мен сонлар билан ишлай ва мураккаб математик масалаларни еча оламан.
  24. Мен кузатувчанлигим туфайли кўпинча бошқалар илғамаган нарсаларни кўра
  25. Мен мусиқа ёзишни ёқтираман.
  26. Жамоада бошқаларнинг ғояларига қулоқ соламан, улар билан ҳакорлик қиламан.
  27. Мен бошқалардан ажралган ҳолда ўқиш ва ишлашни ёқтираман.
  28. Мен ўзимни  мувозанатга келтириш осон.

1-жадвал

Анкетанинг жавоблар варағи

       
1 2 3 4 5 6 7 
8 9 10 11 12 13 14 
15 16 17 18 19 20 21 
22 23 24 25 26 27 28 
              

Анкета натижаларини қайта ишлаш: бунинг учун текширилувчининг жавобларини анкета калити билан солиштириб кўрилади ва ҳар бир тип бўйича йиғинди ҳисоблаб топилади.

  1. Лингвистик – 1, 8, 15, 22
  2.  Математик-мантиқий – 2, 9, 16, 23
  3.  Визуал-фазовий – 3, 10, 17, 24
  4. Мусиқий – 4, 11, 18, 25
  5.  Шахслараро – 5, 12, 19, 26
  6. Шахснинг ички оламига йўналган – 6, 13, 20, 27
  7. Кинестетик – 7, 14, 21, 28

Интеллект типларига кўра уларнинг фаолият мазмунининг изоҳи:

   1.Мантиқий-математик интеллект шахснинг сонлар билан операцияларни бажариш ва рационал фикрлаш қобилиятларини ифодалайди. Интеллектнинг ушбу типи мактаб таълимидаги барча фан дастурлари билан фаол бажара олади. Математик интеллекти ривожланган инсондан яхши математик, физик, бухгалтер, молиячи, компьютер дастурчиси, мантиқ соҳа мутахассиси етишиб чиқади. Бироқ агар ушбу интеллект соҳибларидан етакчи математик қобилиятга эга бўлмаса, бу инсонни ақлсиз деб бўлмайди. Унга интеллектнинг бошқа типи хос бўлиши мумкин.
             2.Визуал-фазовий интеллект оламни визуал идрок этувчи ва бу ахборотларни таҳлил қилувчи, рангга, шаклга, чизиқларга , фазодаги объектлар ўртасидаги муносабатларга таъсирчан бўлади. Бу қобилиятли болалар геометрия ва чизмачиликни яхши ўзлаштирадилар. Ушбу интеллект типи архитекторлар, рассомлар, дизайнерлар учун хосдир. Бундай инсонлар жойни яхши мўлжаллай оладилар, улар яхши экскурсовод ёки йўлбошловчи бўладилар. Агар мантиқий интеллект билан визуал фазовий интеллект эгалари уйғунлаштирсалар улар яхши врач, химик ёки биолог етишиб чиқиши мумкин. Табиий фанларда мантиқий фикрлаш билан бир қаторда  молекулалар, органлар ва уларнинг тўқималар тузилиши, тизимини мураккаб структурасини ўзида тасаввур қилишни талаб этади.

3.Вербал ёки лингвистик интеллект ёзувчилар, журналистлар, нотиқларда ривожланган.  Уни бўлиши сиёсатчилар ва умуман бошқалар билан мулоқот қилувчи, кўпчилик олдида чиқишлар қилувчилар учун ҳам халақит бермайди. Бу оғзаки ва ёзма нутқли, тил туйғуларидан хабардор, яхши жумлалар туза оладиган ва ўз фикрларини моҳирона ифодалай олади. Бугунги таълим тизими ушбу интеллект типини ривожланишига эътибор қаратади: мактабда ўқишни, ёзишни, ўқиганларни сўзлаб бериш ўрганилади.
     4.Тана-кинестетик интеллект замонавий мактабда кам машқлантирилади. Айнан, кинестетик қобилиятли болалар спортчилар, балериналар, актёрлар ва актрисалар бўлиб етишадилар. Ўз танасини кўркамлаштириш уқуви фақат саҳнада ва спортда эмас, хирурглар, ҳунармандалар, механиклар ва ҳайкалтарошларга ҳам керак.
    5.Мусиқий  интеллект-мусиқа ёзиш ва баҳолаш, идрок этиш қобилияти, яхши мусиқий товушлар фарқлаш, ритм ва уйғунлик туйғусига эгалигини. Шубҳасиз сиз мусиқий интеллект эгалари яхши ижрочилар, бастакорлар, овозрежиссёрлари ва мусиқа танқидчилари бўлиб камол топишлари мумкин. Бу интеллект тана-кинестетик интеллект билан уйғунлашса, у яхши куйловчм ва раққос бўлувчилар учун хосдир.
     6.Эмоционал ёки шахслараро интеллект  мулоқот санъати билан боғлиқдир. Бу ўзга инсонларнинг туйғулари ва ниятларини, кайфиятини фарқлаш уқувидир. У мулоқт билан боғлиқ фаолият эгаларининг ҳаммасидан талаб этилади: психологлар, педагоглар, менежерлар, савдо ходимлари, раҳбарларга. Ҳозирги дунёда эмоционал интеллектни эгаллаб, у билан боғлиқ алоқаларни ҳал этиш кўп соҳаларда катта устунликлар беради. Шу боис, сизнинг фарзандингиз бир қатор ўртоқларга эга бўлади, машғулотларда суҳбатлашиб, бидирлаб ўтиради. Унинг бу қилиқларидан енгилтак ва ўқишга беҳафсала деб жазолашга шошилмаслик керак. Яхшиси уни психологик курсларга ёки ўз-ўзини намоён этишга ва фикрларни тўлиқ баён этиш ўқуви ҳақидаги китобларни ўрганишга жалб этиш лозим. Бу эса уни  ўқитувчилар билан муносабати ҳақида ўйлашга,  улғайганида  ўз истеъдодини ақл билан ишлатишга масъулият сезишига мажбур этади.  

7.Экзистенциал ёки маънавий интеллек- ушбу иномга эга бўлганлар борлиқ, ҳаёт ва ўлим ҳақидаги масалаларни  муҳокама қилишдан қўрқмайдилар. Бу тип интеллект эгалари психолог, файласуф, руҳоний  бўлиб камол топишлари мумкин. Кўпгина ёзувчиларда ўам ушбу тип кузатилади. У гўёки фойдасиздек  кўринса-да, бу истеъдод инсонларга чуқур фикрлаш ва ҳис этиш тақдим этади, атрофлича фикрлашга ўргатади. Бу уларни ҳаётнинг барча соҳаларида амалий аҳамиятли, мулоҳазаловчи инсонлар ва қизиқарли суҳбатдошни камол топишига олиб келади.

Similar Posts

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Misolni yeching: 5 + 1 =