ТЕСТ: “ҲАҚИҚАТНИ ТИНГЛАШГА ҚОДИРМИСИЗ?”

Қуйида келтирилган  саволларга  жавоб беринг.

1. Тасаввур қилинг, кўриниши ёшроқ бўлган аёл олтинчи марта “йигирма ёшини” нишонлаяпти. Сиз бунга қандай қарайсиз?

А. Унинг ҳақиқий ёшини яшириш истагини мен тушунаман; 

В. Вақтни тўхтатишга интилиш тентакликдир;

С. Бундай ёлғонга мутлақо қаршиман.

2. Айтайлик, нотаниш мамлакатга бориб, бозорига тушиб қолдингиз. Ўша ердаги “ёввойи” молларга қизиқишингизни намоён этасизми?

А. Нималигини билиш учун унчалик қизиқмайман;                                    

В. Ҳар ҳолда шундай маҳсулотларнинг нималигини тушунишга ҳаракат қиламан;

С. Эсдалик учун ҳар хил майда-чуйда нарсаларни ҳарид қиламан.

3. Агар болангиз тўп билан қадимий ибодатхона қаршисида шўхлик қилаётган бўлса, сиз нима дейсиз?

А. Ота-оналар бундай масканлар олдида ўйнашига руҳсат бермаслиги керак;

В. Болага тушунтириш лозим, акс ҳолда қадимий бинонинг нималигини тушунмайди;

С. Нима қилибди ўйнайверсин.

4. Кимдир келажагингизни айтиб беряпти. Бу сизни қизиқтирадими?

А. Кимдир сизни бирор нимага ўргатишини хоҳламайсиз;

В. Уни эшитишга эшитаверасиз, лекин ўз фикрингизда қоласиз;

С. Ўз келажак тақдирингизни билгингиз келади.

5. Саккизта нур чиқиб турган қуёш- бахтнинг тимсоли. Агар сиз шундай туморга эга бўлсангиз, уни қандай ранга бўяган бўлардингиз?

А. Жигаррангга;

В. Тўқ сариқ рангга;

С.  Яшил ранга.

6. Агар сизда қанча умрингиз қолганини билиш имконияти пайдо бўлса, бундан қай тарзда фойдаланар эдингиз?

А. Йўқ, бу сизни ҳаёт қувончларидан маҳрум этган бўлади;

В. Эҳтимол, қандайдир дақиқада шундай ҳоҳиш пайдо бўлиши мумкин;

С. Сиз буни билишдан хурсанд бўлар эдингиз.

Саволларга неча марта “А”,  “В” ва “С” жавобларини берганингизни санаб чиқинг.

Натижалар талқини:

         Агар “А”жавоби энг кўп бўлса, сизнинг “билмаганларим мени қизиқтирмайди” шиори остида ташкил топганингизни кўрсатади. Бу хавф туғилганида, бошини қумга тиқиб оладиган туяқушни эслатади. Вақти келиб, хақиқий, реал ҳис этишдан маҳрум бўлишдан қўрқмайсизми?

         Агар сизда ҳаммадан кўп жавоб “В” жавоб  бўлса, ёқимсиз, аммо хаққоний сўзларни қабул қила оладиган инсонсиз. Ҳаётнинг ноҳуш воқеаларини енгиб ўта оласиз. Шунинг учун ҳам “инсон ҳаммасини била олмайди” шиорига амал қиласиз. Ҳаётимиз учун зарур билимлардан кўз юммайсиз.

         Бордию, жавобларингизда кўпроқ “С” бўлса, демак ўзингизга нисбатан талабчансиз. Ҳақиқат ҳаётингизнинг жуда муҳим бўлаги. Шахсан ўзингиз атрофдагиларга ҳақиқатни айтиб бошқалардан ҳам бор гапни бўлмасдан, эхтиёткорлик қилмай, танламай айтишни талаб қиласиз. Сиз учун билим-куч; билимсизлик-заифлик! Аммо бундай ҳислатингиз туфайли ҳаётингиз атрофдагилар билан мулоқатингиз сингари енгил эмас.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

5 + = 13

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!