ТЕСТ: “ҲАЁТ ҚИЙИНЧИЛИКЛАРИГА ЧАП БЕРА ОЛАСИЗМИ?”

Қуйида берилган саволларга жавоблардан бирини белгилаш керак.

  1. Агар сизга ёқмайдиган киши меҳмонга  таклиф қилиб қолса, унинг таклифини қабул қиласизми?

А. Ҳа;

Б. Фақат айрим ҳолларда;

В. Йўқ.

  • Меҳмондорчиликда ёнингида сизга ёқмайдиган киши ўтирибди, деб тасаввур қилайлик. Сизнинг ҳатти-харакатингиз:

А. Унга умуман эътибор бермайсиз;

Б. Фақат саволларига жавоб қайтарасиз;

В. Хоҳламасангизда у билан гаплашишга уринасиз.

  • Сиз эшик олдида қўнғироқ тугмачасини босишга шайланиб турибсиз, дейлик. Ногаҳонда хонадонда ғала-ғовур кўтарилганини эшитиб қолдингиз. Сиз ..

А. Тугмачани босасиз;

Б. Жанжал тугашини кутасиз;

В. Кетиб қоласиз.

  • Ишда ёки бошқа бир ҳолатда ноқулай вазиятга тушиб қолдингиз. Бу ҳақда ўз танишларингизга айтиб берасизми?

А. Албатта;

Б. Фақат дўстларимга;

В. Ҳеч кимга айтмайман.

  • Бир неча киши даврасида ўтирганингизда  айтилган ҳазилни тушунмай қолсангиз, қандай йўл тутасиз?

А. Бошқалар билан бирга куласиз;

Б. Жиддий ўтираверасиз;

В. Кимдандир мазмунини айтиб беришни сўрайсиз.

  • Меҳмонда ўтирганингизда телевидение орқали фақат сиз қизиқадиган кўрсатув берилишини билиб қолдингиз. Шунда …

           А. Уй эгасидан телевизор қўйишни сўрайсиз;

Б. Бошқа меҳмонларга халақит бермаслик учун қўшни хонада кўрасиз;

В. Сизни қизиқтираётган кўрсатувдан воз кечасиз.

  • Сиз чидай олмайдиган кишига нисбатан эътиборсиз бўла оласизми?

А. Албатта;

Б. Фақат айрим ҳолларда;

В. Сиз бу ҳақда ўйламагансиз.
  • Бошқа одамларнинг сиз учун ноқулай, аммо адолатли фикрига розимисиз?

А. Ҳамма вақт эмас;

Б. Фақат бошқа йўли қолмаганда;

В. Йўқ.

  • Сиз телевизор кўриб ўтирганингизда экранда сизга ёқмаган хонанда чиқди, дейлик. Шунда дарҳол телевизор мурватини бурайсизми?

А. Иложи борича тезроқ;

Б. Ўша хонанданинг чиқишини чидам билан кўрасиз;

В. Ҳеч қачон.

  1. Янги йилни шаҳарнинг бош майдонида кутиб олиш одатингиз борми?

А. Ҳа;

Б. Йўқ;

В. Янги йил кириб келиши пайтида ухлаб қоламан.

Тест калити:

12345678910
А200530001525205
Б55105555550
В025010101000010
Akme.uz

Натижалар талқини:

         100-180 балл. Сиз бўш вақтингизни одамлар орасида ўтказишни хуш кўрасиз, ҳар қайси жамиятда сизни яхши кутиб олишади. Тирик ақлга эгасиз, сизни кўнгилчан, яхши тингловчи ва ҳикоя қилувчи сифатида қадрлашади. Сиз жамоанинг юраги бўла оласиз.

           50-99 балл. Сиз бир томондан сизни жамиятнинг керакли аъзоси қила оладиган хусусият ва фазилатларига эгасиз. Аммо иккинчи бир жиҳатдан ҳарактерингиз баъзи бир сифатлари бунга ҳалақит беради. Умуман, жамоа орасида ўзингизни ҳар томонлама қулай ҳис эта оласиз.

          25-49 балл. Сиз ёлғизликни ёқтирасиз. Оиланинг тор даврасида катта жамоага қараганда ўзингизни эркин ҳис этасиз. Айтгандай, тарихга кирган кўплаб машҳур шахслар шу тоифага тегишли бўлган. Демак, қайғуриб ўтирманг.

          24 ва ундан паст балл. Сиз кўпроқ одамлар билан мулоқатда бўлишингиз лозим. Ўз кайфиятингиз хўжайини бўлинг, афсус чекманг. Келажакка ишонч билан қаранг ва ҳар доим ҳаётдан ҳурсандчилик изланг. Шунда дўстларингиз, таниш билишларингиз давраси янада кенгаяди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

8 + 1 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!