ТЕСТ: “СИЗ ЗИДДИЯТЛИ ШАХСМИСИЗ?”

Зиддиятли шахс эканлигингизни аниқламоқчи бўлсангиз, қўйидаги тестни ўзингизда ўтказинг. Бунда ҳар бир саволдаги учта жавобдан бирини танлашингиз талаб қилинади.

1. Жамоат транспортида баланд товушларда мунозара бошланди. Сиз ўзингизни қандай тутасиз?

А. Мунозараларда қатнашмайман;

Б. Тўғри деб, қисқача фикримни билдираман;

В.  Ўзимга ўт очгандан кўра, мунозарага фаол қатнашмайман.

2. Йиғилишларда раҳбариятни танқид қиласизми?

А. Йўқ;

Б. Ҳа, фақатгина бунга кескин асосим бўлса;

В. Ҳар қандай масалада нафақат раҳбариятни, балки уларни ҳимоя қилувчиларни ҳам танқид қиламан.

3. Дўстларингиз билан тезтез баҳслашиб турасизми?

А. Ҳа, фақат ҳафа бўлмайдиганлари билан;

Б. Фақат муҳим масалалар бўйича;

В.  Баҳс менинг севган машғулотим.

4. Уйда тушликка тузсиз овқат тортилди, ўзингизни қандай тутасиз?

А. Бу арзимас нарсадан ғалва чиқармайман;

Б. Индамасдан туздонни оламан;

В. Буни айтишдан ўзимни тўхтата олмайман.

5. Агар кўчада транспортда оёғингизни босиб олишса..

А. Унга нафрат билан қарайман;

Б. Совуққина койиб қўяман;

В. Ҳеч нарсадан тортинмай айтадиганимни айтаман.

6.Агар яқинларингиздан бири Сизга ёқмаган нарсани сотиб олса..

А. Индамайман;

Б. Қисқагина, одобли тушунтириш билан чегараланаман;

В. Жанжал чиқараман.

7. Лотореяда омадингиз чопмади. Сиз бунга қандай муносабатда бўласиз?

А. Ўзимни бепарво тутаман, аммо бошқа бу ўйинда қатнашмасликка ўзимга сўз бераман;

Б.  Ўкинчимни яширмайман, аммо бўлган воқеага, кейингисида ютишга ваъда бериб, ҳазил билан ёндашаман;

В. Омадсизлик анча вақтгача кайфиятимни бузади.

Ҳар бир “А” жавоб учун 4 балл, “Б” жавоб учун 2 балл, “В” жавоб учун 0 баллдан қўйинг ва барча балларни жамланг.

Натижалар талқини:

20-28 балл. Сиз одобли ва сулҳпарварсиз. Зиддиятлар ва баҳслардан қочасиз. Ишда ва уйда зиддиятли вазиятлардан ўзингизни четга оласиз. Шунинг учун бўлса керак, сизни баъзида мослашувчан деб аташади.

10-19 балл. Зиддиятли одам деб ном чиқаргансиз. Бироқ, ҳақиқатда сиз бошқа имконият қолмаганда ва ҳамма воситалар қўлланиб бўлингандан сўнг зиддиятга киришасиз. Шу билан бирга сиз чегарадан четга чиқмайсиз ва қатъий туриб ўз фикрингизни ҳимоя қиласиз. Булар сизга ҳурмат келтиради.

9 баллгача. Зиддият ва мунозаралар сиз севган машғулот. Ўзгаларни танқид қилишни ёқтирасиз-у, бироқ ўзингизни танқид қилгудай бўлишса, қабул қилолмайсиз. Сизнинг қўполлигингиз ва ўзингизни тута олмаганлигингиз одамларни сиздан узоқлаштиради. Ишда ҳам, уйда ҳам сиз билан ишлаш ва бирга яшаш қийин. Ўз ҳарактерингизни ўзгартиришга ҳаракат қилинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

23 − 20 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!