УЧ АКА-УКА БУРҲОНОВЛАР: ИСЛОҲОТЛАР УЧУН КУРАШ ҚУРБОНЛАРИ

Zcash birinchi anonim cryptocurrency hisoblanadi. Uning paydo bo'lishi 2016 yil oktyabr oyida paydo bo'ldi, shu vaqt ichida cryptocurrency tomonidan jiddiy bozor kapitallashuvini namoyish qilish uchun urinishlar bo'lgan. Ammo shu bilan birga, ularning hech biri foydalanuvchiga mutlaq maxfiylikni uyg'unlikda almashtirishga imkon bera olmadi.

МАЗҲАРИДДИН БУРҲОНОВ
Мазҳариддин Бурҳонов 1878 йилда Бухоро шаҳрида мударрис оиласида туғилган. Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг фаол аъзоларидан. Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясининг бастакори Мутал Бурҳоновнинг катта амакиси. Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина, Ҳиндистоннинг Деҳли ва бошқа шаҳарларида бўлган.
Бурҳонлар илк ўрта асрлардан бошлаб Бухородаги бадавлат хонадон ҳисобланган. ХХ аср бошларидан бошлаб сулола вакиллари Бухородаги жадидчилик ҳаракатида муҳим ўрин тутишган.
Амир амалдорлари билан тортишиб қолган Мазҳариддин Бурҳонов укаси Муҳаммир Бурҳонов билан Туркияга кўчиб кетган ва Истанбул университетида таълим олган. Мазҳариддин Истанбулда турк миллатига мансуб Саъдияхонимга уйланган (фарзандлари бўлмаган). 1921 йилда оиласи билан Бухорога қайтган. 1922 йилда Бухоро Халқ Шўро Жумҳурияти Маориф нозирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 1932-1933 йилларда Душанбеда, 1933-1936 йилларда Тошкентда яшаган ва ишлаган. 1936 йилда Самарқандга кўчиб келган ва ўқитувчилик қилган. Бухорода тузилган “Нашри Маориф” ташкилоти таркибида фаолият кўрсатган.
У 1937 йил қамоққа олинган ва ака-укалари билан биргаликда 1937 йил 25 октябрда Тошкент шаҳрида отиб ташланган. Ўлимидан сўнг 1962 йил 26 ноябрда оқланган.

МУКАММИЛ БУРҲОНОВ
(1884-1937)
Мукаммил Бурҳонов 1884 йилда Бухоро шаҳрида мударрис оиласида туғилган. Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг машҳур намояндаси, давлат ва жамоат арбоби. Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясининг бастакори Мутал Бурҳоновнинг ўртанчи амакиси.
Мукаммил Бурҳонов 1910 йилдан “Тарбияи атфол” жамиятининг аъзоси. Ўз уйида 1912 йилда янги усул мактаби очган. 1918 йил Колесов воқеаларидан кейин жадидларга қарши Бухоро ҳукуматининг зулми кучайгач, Бухорони тарк этган. Амирлик тузуми ағдарилгач, Бухоро Халқ Шўролар Жумҳирияти адлия нозири, БХШЖнинг РСФСР ва СССР ҳукумати ҳузиридаги мухтор вакили, Файзулла Хўжаевнинг шахсий котиби (1921-1925) лавозимларида ишлаган. У 40 нафар бухоролик ёшларнинг Германияга ўқишга юборишни ташкил қилиб, уларга пул юбориб турган.
1921-1923 йилларда “Миллий Иттиҳод” ташкилотининг ғазначиси бўлган ва ташкилот раҳбарияти таркибига кирган. Кейинчалик сиёсий фаолиятини тўхтатиб, мақомчилар Ота Ғиёс ва Ота Жалолдан таълим олган. жияни Мутаваккил (Мутал) Бурҳоновга мусиқадан дастлабки таълимни берган. 1930 йилдан нафақага чиққан ва Самарқандда яшаган. У 1937 йил 2 июнда қамоққа олинган ва ака-укалари билан биргаликда 1937 йил 25 октябрда Тошкент шаҳрида отиб ташланган. Ўлимидан сўнг 1965 ймл 2 декабрда оқланган.

МУҲАММИР БУРҲОНОВ
(1897-1937)
Муҳаммир Бурҳонов 1897 йилда Бухоро шаҳрида мударрис оиласида туғилган. Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг фаол аъзоларидан. Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясининг бастакори Мутал Бурҳоновнинг кенжа амакиси.
Муҳаммир Бурҳонов акаси Мазҳариддин Бурҳонов билан Туркиянинг Истанбул, Бурса, Кастумана шаҳарларида яшаган ва таълим олган. Муҳаммир Истанбулда турк миллатига мансуб Назмияхонимга уйланган ва ундан икки ўғил фарзанд (Музаффар ва Мустафо) кўрган.
Муҳаммир Бурҳонов 1921 йилда оиласи билан Бухорога қайтган ва Бухоро Халқ Шўро Жумҳурияти милиция бошқармаси бошлиғи (1921-1923) вазифасида ишлаган. 1921-1924 йилларда “Миллий Иттиҳод” ташкилоти фаолиятида қатнашган.
1923 йилда Лаби Ҳовуз ёнидаги кинозалда чиққан ёнғин туфайли ўғли Музаффардан айрилиб қолган Назмияхоним ўғли Мустафони олиб Истанбулга қайтиб кетган. 1924-1926 йилларда Туркияда истиқомат қилаётган оиласидан хабар олиш учун бориб 2 йил ўша ерда яшаган. Шу йилларда миллий озодлик ҳаракати фидойилари Усмон Хўжа ва Носир Ҳаким билан учрашган. 1926 йили Ўзбекистонга қайтиб келган ва Самарқанддаги 5-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.
Муҳаммир акалари Мазҳар ва Мукаммил Бурҳонов билан бир кунда 1937 йил 2 июнда Самарқандда қамоққа олинган ва Тошкентга жўнатилган. 1937 йил 14 октябрда ўлим жазосига ҳукм қилинган ва Тошкентда 1937 йил 25 октябрда отиб ташланган. Ўлимидан сўнг 1965 йил 2 декабрда оқланган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

− 2 = 1

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!