Cryptocurrencies ommalashuvi va ularning kelajakdagi rivojlanish istiqbollari allaqachon ma'lum omilga aylandi. Barcha kripto-pullarning ba'zi bir umumiy xususiyatlariga qaramay, turli guruhlarning vakillari hali ham bir-birlaridan farq qiladi va farqlar nafaqat qazib olish usuli va tayyor tangalarning narxiga bog'liq. Shunday qilib, Ripple cryptocurrency ba'zi xususiyatlari tufayli bu xilma-xillik orasida ham ajralib turadi.

МИСБОҲ БУРҲОНОВ
(1905-1937)
Мисбоҳ Бурҳонов 1905 йил Бухоро шаҳрида Музаиниддин Бурҳоний мударрис хонадонида таваллуд топган. Журналист ва ёзувчи. Мутал Бурҳоновнинг катта акаси. 1919 йилда Бухоро амири Олимхон топшириғига биноан жадидчиликда айбланиб, 14 ёшида отаси билан бирга зиндонга ташланган. Шу йилнинг ўзида зиндондан озод қилинган. 1924-1928 йилларда Москвада ўқиб, 1928-1933 йилларда Душанбе шаҳрида “Тожикистони Сурх” газетасининг масъул муҳаррири ва муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган. Бухоро Халқ Шўро Жумҳурияти ҳукумат раҳбарлари билан яқин алоқада бўлиб, мамлакат ҳаётига оид ижтимоий-сиёсий публикациялари даврий нашрларда эълон қилиб борган. Советлар юритган мустамлакачилик сиёсатидан норози бўлиб, миллий озодлик ғояларини тарғиб қила бошлаган. 1933 йилда Тожикистонда қамоққа олинган. 1937 йил 25 октябрда амакилари Мазҳариддин, Мукаммил ва Муҳаммир Бурҳоновлар билан бир жойда отиб ўлдирилган. Ўлимидан сўнг қариндошларига қамоқдалик пайти ёзган қоғоз-ҳужжатлари берилганда, улар орасидан “Ҳаммаси тақдирдан, тақдир ўйинидан ҳеч ким, ҳеч қачон қочиб қутила олмаган. Бу изтиробларни сабр-бардош билан енгишдан ўзга чора – йўл йўқ. Шукр қил, ахир бундан ҳам баттар аҳволга тушишинг мумкин эдику! Балки озодлик дақиқалари яқинлашиб келаётгандир-у, сен бундан бехабар ўтиргандирсан?…” мазмундаги форс мутафаккири Бузургмеҳрга тегишли ушбу жумлалар ҳам бор бўлган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 1 = 3

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!