БАХТСИЗЛИКНИ ПСИХОКОРРЕКЦИЯЛАШ

Сиз ўзингизни бахтли инсон деб ҳисоблайсизми? Хозирги шароитингиздан қониқасизми? Ёки ер юзидаги одамлар сиздан кўра бахтлироқ яшаётганлигини ҳис этаяпсизми? Келинг сизнинг фикрларингиз қанчалик реалликга ёки нореалликка асосаланганлигини таҳлил қилиб кўрамиз. Тарози суръатини чизинг ва сиз дунёда қанча инсонни бахтли ва қанча инсонни бахтсиз деб тасаввур қилишингизни уларнинг палласига қўйинг.

Сизнингча, қандай инсонлар бахтсиз деб ҳисобланади? Шу билан бир қаторда ўзингизни ҳам тарози палласига қўйинг. Сиз бахтли инсонмисиз ёки аксинча?! Қайси томон оғирроқ чиқди?

Энди келинг Сизнинг тасаввурингиздаги бахтсиз деб аталган инсонларни бизнинг тарозимиз бўйича таҳлил қилиб кўрамиз.

👍 Сизнинг қўлингизда бир бурда нонга етадиган пулингиз борми? Демак сиз дунёдаги 2 миллион инсондан бахтлироқсиз. Чунки уларнинг ейишга нони, кийишга кийими йўқ!

👍 Агар Сиз Ногиронлик аравачасига боғланиб қолмаган бўлсангиз, демак сиз дунёдаги 3 миллион сонли инсонлардан кўра бахтлироқсиз. Чунки сиз мана шу ерда соғ-саломат ўтирганингизда ушбу инсонлар тўшакка михланиб, яшаш учун курашмоқдалар.

👍 Агар сиз ёруғ дунёни кўрсангиз, чиройли сўзларни эшитиб, унга ширинсуханлик билан жавоб қайтара олсангиз, демак сиз дунёдаги 4 миллион инсонлардан кўра бахтлироқсиз. Чунки ер юзида ушбу инсонлар кўриш, эшитиш ва сўзлаш қобилиятидан махрумдирлар.

👍 Агар сизнинг тинч ватанингиз, яшашга иссиқ бошпанангиз бўлса, демак Сиз Ер юзида 5 миллион инсонлардан кўра бойроқ ва бахтлироқсиз.

👍 Агар сизнинг яқин инсонларингиз, қариндош-уруғларнигиз бўлса, демак сиз дунёнинг энг бой миллиодерларидан кўра ҳам бахтлироқсиз. Чунки уларнинг аксариятининг яқин инсонлари йўқ.

👍 Агар сиз ўқиш ва ёзишни билсангиз, демак сиз тақдир эркатойи экансиз. Чунки ер юзида 2 млдр инсон ўқиш ва ёзишни билмайди.

Хулоса қилиб, шуни таъкидлаш керак-ки, сиз ер юзида яшовчи миллард-миллард инсонлардан кўра бахтлироқ, бойроқ ва омадлироқ эканлигингизни унутмаслигингиз, бугунги бахтли хаётингиз учун шукур қилиб яшашингиз, яқин инсонларингиз ва сиз учун ғамхўрлик қилувчиларнинг қадрига етиб яшашингиз кераклигини унутмаслигиниз керак!

БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ!

@behruzbekuz